Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер ажратиш ҳақида қарори бўлмаган ер участкаларини расмийлаштириш ишлари якунланади
“Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш, кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Кадастр агентлиги томонидан Миллий геоахборот тизимида очиқ маълумотлар асосида оммавий геопортал юритилади ва у 2023 йил 1 январга қадар ишга туширилади.
Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ишлари фақат ахборот тизими орқали электрон тарзда амалга оширилади.
2024 йил 1 январга қадар давлат органлари ва ташкилотлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари амалда фойдаланиб келаётган, бироқ ер ажратиш ҳақида қарор қабул қилинмаган ер участкаларини расмийлаштириш ишлари якунланади.
Давлат кадастрларини юритувчи ваколатли органлар 2022 йил охирига қадар ўз маълумотлар базалари ахборот тизимига тўлиқ интеграция қилиниши таъминланади.
Малака шаҳодатномасига эга бўлган кадастр муҳандислари ахборот тизимидан фойдаланилгани учун ҳар ойда БҲМ бир баравари миқдорида тўлов амалга оширади.
Очиқ маълумотлар оммавий геопортал орқали давлат бошқаруви органларига бепул, жисмоний шахслар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа юридик шахсларга тўлов эвазига тақдим этилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестридаги ер участкаси кадастр рақами, манзили ва ундан фойдаланиш мақсади тўғрисидаги маълумотларни фойдаланувчилар томонидан бепул олиш имконияти яратилади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025