Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕХҲТ Ўзбекистон махсус хизматлари учун криптовалюта ва даркнет бўйича ўқув курсларини бошлади
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура ва ички ишлар органлари учун криптовалюталар билан боғлиқ жиноятларга оид суриштирувлар олиб бориш учун тренинг ўтказмоқда.
ЕХҲТнинг бу ташаббуси «Марказий Осиёда кибержиноятга қарши курашиш бўйича салоҳиятни кучайтириш» бюджетдан ташқари лойиҳаси доирасида амалга оширилган.
АҚШ, Германия ва Жанубий Корея томонидан молиялаштирилган миллий ўқув тадбирлари бутун минтақа бўйлаб 2022 ва 2023-йиллар мобайнида ўтказилади. Илк тингловчи вакиллар Тошкент шаҳридаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар: Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари бўлишди, деб ёзади bits.media.
Ўқув курслари Кибержиноятга қарши курашиш соҳасида Европа таълим гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган материалларга асосланган. Унинг тингловчилари тармоқлараро ҳамжиҳат ҳаракат, анонимлик ва шифрлаш, криптовалюталар хусусиятлари ва жиҳатлари, даркнет ва Tor тармоқларининг дастурий таъминоти услублари соҳасидаги асосий концепциялар ва бош тенденциялар ҳақида билиб олишди. Улар шунингдек, криптовалюта операцияларини блоклаш услублари ва ёндашувлари, блокчейн ва даркнетда қидирув тадбирларини таҳлил қилишни ўрганишган.
Ўзбекистон криптовалюта соҳасини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича қатъий позицияга эга. 2022 йил ўртасида Ўзбекистон истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) мамлакатда ишлаш лицензияси бўлмагани учун йирик криптовалюталар биржасига уланиш блокланиши ҳақида маълум қилган эди.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
20:26 / 15.05.2025
Криптофирибгарлар Telegram орқали 27 млрд доллар пул ювгани маълум бўлди
17:12 / 14.03.2025
Россия Хитой ва Ҳиндистон билан нефт савдосида криптовалютадан фойдаланаётгани маълум бўлди
19:31 / 30.12.2024