Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқароларнинг «Темир дафтар»га кириш бўйича ҳоким ёрдамчисига электрон мурожаат қилиш тизими йўлга қўйилади
“Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини ҳал этиш ҳамда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимларини такомиллаштириш муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Эҳтиёжманд фуқароларни “Темир дафтар”га кириш юзасидан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолияти давомийлигини таъминлаш мақсад қилинган.
Ҳукумат айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилади:
2022 йил 1 декабрдан фуқаролар томонидан “Темир дафтар”га кириш юзасидан тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисига электрон мурожаат қилиш тизимини йўлга қўйиш;
2023 йил 1 январдан Давлат хизматлари маркази томонидан тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс томонидан фаолиятини тўхтатиш учун келиб тушган аризани маълумот учун тегишлилиги бўйича ҳоким ёрдамчисига электрон хабарнома юбориш тизимини йўлга қўйиш.
Қарор бажарилишини назорат қилиш бош вазир молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров зиммасига юкланади.
Мавзуга оид
10:55 / 05.02.2025
Томорқаларда ишларни ташкил этиш билан ҳоким ёрдамчилари шуғулланади
10:01 / 19.04.2024
Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади
13:42 / 19.03.2024
Ҳоким ёрдамчилари кўмагида 206 мингта иш ўрни яратилди
12:12 / 14.06.2023