Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодий комплексда ишлаётган ходимлар марказий аппаратда малака ошириши амалиёти жорий этилади
“Иқтисодий комплекс идоралари ҳудудий идораларида фаолият юритаётган ходимлар марказий аппаратда малака ошириш амалиётини жорий этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иқтисодий комплекс таркибига кирадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳудудий бошқарма ва бўлинмаларида фаолият олиб бораётган малакали ва иқтидорли ходимлар тегишли вазирлик ва идоралар марказий аппаратида малака ошириш амалиётини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
Қуйидагилар: иқтисодий комплекс идоралари ҳудудий бошқарма ва бўлинмаларида фаолият юритаётган малакали ва иқтидорли ходимлар иқтисодий комплекс идоралари марказий аппаратида касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида малака ошириш амалиёти бўйича намунавий тартиб; иқтисодий комплекс идоралари ҳудудий бошқарма ва бўлинмаларида фаолият юритаётган малакали ва иқтидорли ходимлар иқтисодий комплекс идоралари марказий аппаратида малака ошириши амалиёти жорий этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланади.
Белгиланишича:
- малакали ходимлар иқтисодий комплекс идоралари марказий аппаратида малака ошириш амалиёти 2023 йил 1 январдан бошланиб, бир йиллик муддат давомида амалга оширилади ҳамда ҳар йили янги малакали ходимлар жалб қилиб борилади;
- малака ошириш амалиётига иқтисодий комплекс идораси ҳудудий бошқарма ва бўлинмаларидан ҳар бир ҳудуд бўйича 2 тадан кўп бўлмаган, жами 28 тадан кўп бўлмаган малакали ходимлар жалб қилинади;
- иқтисодий комплекс идоралари марказий аппаратида малака оширишга жалб этилган ҳар бир ходимга малака ошириш раҳбари тайинланади ҳамда ташкилот биринчи раҳбари тасдиқлайдиган шахсий иш режаси ишлаб чиқилади;
- малака оширишни ўтаган ходимлар 5 йилгача мазкур қарор асосида қайта малака ошириш амалиётига жалб қилинмайди;
- малака оширишга жалб этилган ходимлар асосий иш жойи, ойлик иш ҳақи ва барча турдаги қўшимча тўловлари сақлаб қолинади;
- малака оширишга жалб этилган ходимларга Тошкент шаҳрида яшаш давридаги уй-жой ижараси тўлови учун базавий ҳисоблаш миқдори 7 баробаригача миқдоридаги маблағ вазирлик ва идоранинг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади;
- малака оширишга жалб этилган ходимлар малака ошириш амалиёти давомидаги кундалик харажатлар ҳамда бир ойда бир марта доимий яшаш жойига бориб келиши билан боғлиқ йўл харажатлари белгиланган тартиблар асосида асосий иш жойи томонидан тўлаб берилади;
- малака оширишга жалб этилган ходимлар малака оширишда бўлган даврида ушбу ходим лавозим вазифалари бошқа ходимга вақтинча юклатилади, ушбу лавозимга бошқа шахслар ишга қабул қилинмайди;
- малака оширишни муваффақиятли ўтаган ва юқори натижага эга бўлган ходимларга ташкилот бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан лавозим маоши икки баравари миқдорида бир марталик мукофот берилади ва унинг лавозимини ошириш масаласи кўриб чиқилади;
- Малака ошириш якунида энг юқори натижалар кўрсатган ходимларга “захирадаги раҳбар” мақоми берилади ва улар номзодлари вазирлик раҳбарияти тавсиясига асосан президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига раҳбар ходимлар захирасига олиш учун тавсия этилади.
Мавзуга оид
14:42 / 06.05.2025
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди
16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади
10:42 / 01.05.2025
Маҳаллий корхоналар мутахассислари хорижда малака оширади
21:50 / 30.04.2025