Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Куала-Лумпур ва Самарқанд ўртасида сайёҳликни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилади
17-21 октябрь кунлари Куала-Лумпур шаҳар мэри ўринбосари Хайрул Аҳмад бин Моҳд Жури бошчилигидаги Малайзия делегацияси Самарқанд кунини нишонлаш доирасида Ўзбекистонда бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Малайзия делегацияси Самарқанд шаҳри ҳокими Фазлиддин Умаров билан учрашди. Самарқанд куни муносабати билан ўтказилган тантаналарда иштирок этгани баробарида янги ташкил этилган «Буюк Ипак йўли» халқаро сайёҳлик марказида бўлди.
Малайзия томони Куала-Лумпур ва Самарқанд ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни, мева-сабзавот, тўқимачилик, ҳунармандчилик ва бошқа маҳсулотларни, сайёҳликни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Ташриф якунлари бўйича Самарқанд ва Куала-Лумпур шаҳарлари маъмуриятлари ўртасида юқорида қайд этилган йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш учун ишчи алоқаларни изчил давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025