Ўзбекистон | 10:37 / 24.10.2022
31726
2 дақиқада ўқилади

Андижонда қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган Cobalt ёниб кетди

Шаҳрихон туманида Spark ва Cobalt билан тўқнашган Cobalt ёниб кетди.

Фото: Видеодан кадр

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 23 октябрь куни учта транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беришича, 23 октябр куни соат 17:30 ларда Андижон вилояти Шаҳрихон тумани «Қўрғонча» МФЙ ҳудудидан ўтган, А-373 Тошкент—Ўш халқаро автомобил йўлининг 402-километрида Spark ва Cobalt русумли автомобиллар бир-бири билан тўқнашиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Оқибатда Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилган ва йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиб, бошқа бир Cobalt русумли автомобилга бориб урилган.

Натижада келиб урилган Cobalt’нинг двигател қисмида қисқа туташув содир бўлиб, автомашинада ёнғин келиб чиққан.

Қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган Cobalt йўловчиси тан жароҳатлари билан туман ШТТЁБга юборилган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Мавзуга оид