Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шерзод Асадов: “Туркманистондан йилига 4 млрд киловатт/соат электр энергияси сотиб олиш бўйича шартнома имзоланди”
Ҳар душанба куни ўтказилиб келинаётган анъанавий брифингда президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг ўтган ҳафтада ўтказган тадбирлари ва жорий ҳафтадаги иш режаси ҳақида маълумот берди.
“Жорий ҳафта Давлат раҳбарининг иш жадвали жуда тиғиз бўлиб, қатор учрашув, муҳокама, ташрифлар бўлиб ўтади.
Бугун куннинг биринчи ярмида Президентимиз Россия Федерацияси Ҳукумати раиси ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров билан учрашув ўтказди. Унда иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия навбатдаги йиғилишининг асосий якунлари ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.
Ҳафта давомида Давлат раҳбари Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишелни қабул қиладилар. Учрашув кун тартибидан Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлигини муҳокама қилиш ҳамда минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш ўрин олган.
Бундан ташқари, ҳозирда қатор хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.
27 октябрь куни Давлатимиз раҳбари “Европа Иттифоқи - Марказий Осиё” саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳрига ташриф буюрадилар.
Шу билан бирга, мазкур иш ҳафтасидан бошлаб ҳудуд раҳбарлари жойларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича Президент ҳузурида ҳисобот беришни бошлайдилар. Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги жорий ва келгуси устувор вазифалар юзасидан муҳокамалар режалаштирилган” – дея маълумот берди Шерзод Асадов.
Журналист Оғабек Самисовнинг “Туркманистонга ташрифга оид маълумотда энергетика соҳасида ҳам меморандум имзолангани билдирилди. Унда нималар акс этган?” деган саволига президент матбуот котиби шундай жавоб берди:
– Бу меморандум энергетика соҳасида мутахассислар тайёрлаш, умумий иншоотлардан самарали фойдаланиш каби ҳамкорликларни назарда тутади. Ҳужжатнинг муҳим қисми электр энергияси етказиб беришга оид келишувдир. Унга кўра Туркманистондан йилига 4 млрд киловатт/соат электр энергияси сотиб олиш бўйича шартнома имзоланди.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
18:12 / 03.05.2025
Жамиятда журналист меҳнати ҳурмат қилинадиган муҳитни сақлаб қолиш муҳим — Шерзод Асадов
17:26 / 29.04.2025