Ўзбекистон | 09:49 / 25.10.2022
6430
1 дақиқада ўқилади

EPSILON (EDC): Қирққулоч-4 қудуғидан 50 минг кубметр кунлик ҳажмда газ қазиб чиқарила бошлади

Фото: Epsilon

Жорий йил 25 октябр куни Қашқадарё вилояти Қирққулоч конидаги 4-сонли қудуқда олиб борилган колтюбингли ювиш ҳамда кислотали ишлов бериш ишларидан сўнг ундан саноат кўламидаги газ оқими олинди.

Қазиб чиқарилаётган газни республика аҳолисига етказиб бериш учун қудуқ бугунданоқ газ узатиш тизимига уланади. 

Ишлар санитария-эпидемиология ҳамда экология меъёрларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид