Ўзбекистон | 18:04 / 25.10.2022
8029
2 дақиқада ўқилади

26-27 октябр кунлари Самарқандда Ўзбекистон-Россия 3-таълим форуми бўлиб ўтади

Эртага, 26 октябр куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Россия 3-таълим форуми старт олади.

2018 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур форум икки давлат таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама кенгайтириш ва янги босқичга олиб чиқишда муҳим платформа ҳисобланади.

26–27 октябр кунлари ўтказиладиган форумда Ўзбекистон ва Россия томонидан 200 дан ортиқ олий таълим муассасаси раҳбарлари, ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари, вазирлик ва идоралар масъуллари иштирок этади.  

Форумда мамлакатимиз олий ўқув юртлари билан Россия ишлаб чиқариш секторлари ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш, муҳандислик, энергетика, кимё саноати соҳаларида кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ва илмий фаолиятдаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. 

Форум якунида 100 га яқин ҳамкорлик шартномаси имзоланиши кутилмоқда. Битимлар асосан Россияда ривожланган технологик ишлаб чиқариш соҳаларининг тажрибасини Ўзбекистон олийгоҳларига татбиқ этишга қаратилган.

Халқаро анжуман доирасида Тошкент давлат транспорт университети Россиянинг бир қатор университетлари билан ҳамкорликда «Энергетика», «Автомобиль транспорти» олий муҳандислик мактабларини ташкил этиш, илмий-ишлаб чиқариш маркази билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш бўйича келишувларга эришиш ҳам режалаштирилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид