Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия президенти уруш бошланганидан бери биринчи марта Украинага келди
Германия Киевга сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий ёрдам беришда давом этади, деди Франк-Валтер Штайнмайер Киевда. У немисларни Украина уларнинг ёрдамига қанчалик муҳтожлигини унутмасликка чақирди.
Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер Украинани Германия томонидан доимий қўллаб-қувватланишига ишонтирди. «Менинг украиналикларга мурожаатим шу: биз нафақат сиз томондамиз. Биз Украинага иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этамиз», - деди Германия давлати раҳбари 25 октябр, сешанба куни эрталаб Киевга етиб келгач.
Шу билан бирга, Штайнмайернинг таъкидлашича, унинг немисларга мурожаати шундай: «Ушбу уруш Украинадаги одамлар учун нимани англатишини, қанча азоб ва вайронагарчиликлар олиб келишини унутмайлик. Украинадаги одамлар бизга керак». Германия президентининг сўзларига кўра, «ҳозирда, дронлар, қанотли ва бошқа ракеталардан фойдаланган ҳолда ҳаво ҳужумлари ўтказилаётган даврда украиналикларга бирдамлик белгисини юбориш муҳим».
«Мен қанча немислар Украинадаги одамларга ҳайрат билан қарашларини кўраман. Уларнинг жасорати ва матонати нафақат фронтда, балки ўққа тутилган шаҳарлар ва қишлоқларда ҳам намоён бўлмоқда», - деди Штайнмайер.
Ташрифи эълон қилинмаган Франк-Валтер Штайнмайер Киевга поездда етиб келди. Кун давомида у Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашади, шунингдек, Россия авиазарбаларидан жиддий зарар кўрган ҳудудларга ҳам ташриф буюради. Штайнмайер 24 февралда уруш бошланганидан бери биринчи марта Украинага ташриф буюрмоқда.
Баҳорда Германия президенти Киевга 12 апрелда келиши режалаштирилган эди, бироқ бу сафар Украина томони ташаббуси билан бекор қилинди. 20 октябрга белгиланган иккинчи ташриф хавфсизлик нуқтайи назаридан қолдирилди. Бундан бир неча кун олдин Россия Украинадаги инфратузилмага йирик ракета зарбалари берди, бу эса электр ва иситиш тизимларига жиддий зарар етказди. Киев ҳам ракета ҳужумларига учради.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025