Ўзбекистон | 11:12 / 25.10.2022
2126
1 дақиқада ўқилади

«Марказий Осиё – Корея» форумида иқтисодий хавфсизлик масаласи кўриб чиқилади

Жорий йил 23–26 октябрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация “Марказий Осиё – Корея Республикаси” 15-ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун Жанубий Кореяда бўлади.

Фото: Kun.uz

Форум кун тартибидан соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, туризм, атроф-муҳит ва иқтисодий хавфсизлик соҳаларида ўзаро ҳамкорлик масалалари ўрин олган.

Тадбирда Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, тегишли вазирлик ва идоралар, илмий ва эксперт доиралари вакиллари иштирок этади.

Ўзбекистон делегациясининг Корея Республикасига ташрифи доирасида бир қатор икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид