Ўзбекистон | 12:03 / 25.10.2022
3331
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Туркманистон электр энергиясининг бошқа давлатларга транзитини йўлга қўяди

Ўзбекистон ва Туркманистон Энергетика вазирликлари Ашхободда электр энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Фото: Dunyo

Бу ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари қуйидагиларни ўз ичига олган:

  • томонлар икки давлат ўртасида электр энергияси савдосини ривожлантириш ва унинг бошқа мамлакатларга транзитини йўлга қўйиш мақсадидаги ҳамкорлиги;
  • электр энергияси таъминоти бўйича мавжуд шартномалар амал қилиши муддатини ўзаро манфаатли шартлар асосида узайтириш;
  • электр энергияси савдоси ҳажмини ошириш;
  • энергетика объектларини таъмирлаш соҳасидаги ҳамкорлик;
  • объектларда таъмирлаш ишларини олиб бориш.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 21 октябрь куни стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолади. 

Бундан ташқари, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришни кўзда тутадиган қатор ҳужжатлар имзоланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид