Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда биринчи халқаро зиёрат туризми ҳафталиги ўтказилади
Шу йил 1-3 ноябрь кунлари Самарқанд, Хива, Бухоро ва Тошкентда халқаро зиёрат туризми ҳафталиги ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё».
Ҳафталикда зиёрат туризмини ривожлантириш, мавзуга оид сувенирларни тарғиб этишга қаратилган кўргазмалар, семинарлар, илмий-амалий конференциялар ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.
Ҳафталик дастуридан Самарқанд шаҳридаги янги «Ипак йўли» туристик марказининг очилиши, «Хива – ислом олами туризми пойтахти» мавзусига бағишланган халқаро ҳунармандчилик кўргазмаси, «Жаҳон усталари» ярмаркаси ва бошқа тадбирлар ўрин олган.
2022 йил 20 майда Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги»ни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда ҳар йили ноябрь ойининг биринчи ҳафтасида халқаро зиёрат туризми ҳафталиги ўтказилади.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:40 / 14.05.2025
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди
17:42 / 12.05.2025