Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга енгил автомобиллар асосан Хитойдан олиб келиняпти
Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобил импорт қилгани тўғрисида маълумот берилди.
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 25 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 9 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 8 682 та.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 7 117 та ҳамда 4 431 та енгил автомобил олиб келинган Корея ва Қозоғистон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Россия – 1 418 та;
- АҚШ – 359 та;
- БАА – 126 та;
- Япония – 110 та;
- Германия – 101 та.
Мавзуга оид
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
16:35 / 23.05.2025
Пискентдаги автополигондан сертификат олишнинг «навбатсиз» йўллари ҳам борми?
20:40 / 12.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти 3 баробарга қулади
09:32 / 09.05.2025