Жаҳон | 07:09 / 25.10.2022
9424
2 дақиқада ўқилади

Пандемия Европа Иттифоқидаги гендер тенглигига салбий таъсир кўрсатди

2020 йилда Европа Иттифоқида гендер тенглик индекси бир қанча мамлакатлар ҳукумат ва компания бошқарувларида мажбурий аёллар квоталарини жорий қилгани учунгина кўтарилди.

Фото: undp

COVID-19 пандемияси Европа Иттифоқида эркаклар ва аёллар ўртасидаги тенглик учун курашга салбий таъсир кўрсатди. Бундай хулосага Европа гендер тенглиги институти (EIGE) 2020 йил учун маълумотларни таҳлил қилиб чиқиб келди. 100 баллик шкала бўйича, Европа Иттифоқининг ушбу агентлиги томонидан тузилган индексда Европа учун баҳо ўртача 68,6 баллни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 0,6 баллга кўпдир. Бироқ, 24 октябр, душанба куни эълон қилинган EIGE ҳисоботига кўра, 12 йил ичида биринчи марта унинг кўрсаткичлари «меҳнат», «таълим» ва «соғлиқни сақлаш» бўлимларида пасайди.

Индекснинг умумий ўсишига фақат «ҳокимият» бўлимидаги кўрсаткичларнинг ўсиши, асосан, сиёсий ва иқтисодий қарорлар қабул қилувчилар орасида аёллар сонининг кўпайиши ҳисобига эришилди. Ўз навбатида, бунга Европа Иттифоқининг бир қатор давлатларида ҳукумат ва компаниялар бошқарувида аёллар учун мажбурий квоталар жорий этилгани сабаб бўлди.

Европа Иттифоқи мамлакатлари гендер тенглиги нуқтайи назаридан бир-биридан жуда фарқ қилади. Шундай қилиб, энг юқори индекс Швеция (83,9), Дания (77,8) ва Нидерландияда (77,3), энг пасти эса Руминия (54,2), Венгрия (53,7) ва Грецияда (53,4) қайд этилган.

Германияда Европа Иттифоқидаги ўртача тенглик даражаси аниқланди - 68,7 балл. Германияда эркаклар ва аёллар ўртасидаги тенгликнинг энг юқори даражаси «соғлиқни сақлаш» бўлимида қайд этилган (90). «Пуллар» бўлимида у йил давомида 3,5 пунктга тушиб, 83,5 га етди. Ундан кейин «иш» (72,9 балл, плюс 0,5), «ҳокимият» (64,8 балл, плюс 2) ва «таълим» (54,7) бўлимлари жойлашган.

Мавзуга оид