Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё ва Навоийда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
Қашқадарёда 400, Навоийда 300 доллар эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлишган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ҳ.Қ., Д.А. фуқаро Н.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига, 300 минг сўмни Д.А.нинг пластик картасига ўтказиб, 400 АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.М. фуқаро М.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 300 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Хоразм, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида ҳам пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланганди.
Шунингдек, Тошкентда “Ватанпарвар” ташкилотининг “Сергели Ўқув СТК” УК бошлиғи ўринбосари У.Т. фуқаро Р.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
11:11 / 06.05.2025