Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент-Душанбе йўли бўйича субпудрат шартномасини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
8 млрд сўмлик субпудрат шартномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум қилинишича, фуқаро А.А. фуқаро Х.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 20 000 АҚШ доллари эвазига “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўли 130-139 км қисмини реконструкция қилиш бўйича 8 млрд сўмлик субпудрат шартномасини олиб беришни ваъда қилган.
Қайд этилишича, тезкор тадбир давомида у шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:29 / 26.04.2025
Зангиотадаги гилам дўконида йирик ёнғин содир бўлди
14:14 / 22.02.2025
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона 1,6 млрд сўмлик зарар келтирди
23:02 / 18.12.2024
Шавкат Мирзиёев Зангиотада очилган 40 млн долларлик логистика марказини бориб кўрди
11:38 / 25.11.2024