Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон орқали 120 тонна Хитой чойи Ўзбекистонга мультимодал йўналишда жўнатилди
20 октябрь куни Чунцин (Марказий Хитой) шаҳридаги Туаньцзецунь станциясидан Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон йўналиши бўйича биринчи транзит юк поезди қатнови амалга оширилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Оғирлиги 120 тоннадан ортиқ бўлган Хитой чойи темирйўл орқали Синьцзян провинциясига жўнаб кетган. Юк у ердан автомобиль орқали Иркештам чегара пунктига юборилади ва товар 15 кунда Ўзбекистонга етиб келади.
Айни пайтда Хитой Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг энг йирик савдо шериги ҳисобланади. «Бу Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон йўналиши бўйича бозор талабидан келиб чиқиб йўлга қўйган биринчи чартер транзит қатновидир», деди газета мухбирига берган интервьюсида «Чунцин-Синьцзян-Европа» логистика компанияси маркетинг бўлими савдо менежери Чжан Жуйюй.
Анъанавий интермодаль темирйўли йўналишлари асосан Синьцзяннинг «Хоргос» назорат-ўтказиш пункти орқали ўтади. Янги йўналиш эса «темирйўл+магистрал» халқаро мультимодал контейнер ташиш усулидан фойдаланади.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025