Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остонага боради
Ўзбекистон президенти “Марказий Осиё - ЕИ” саммитида нутқ сўзлайди ва Тошкентда Европа кенгаши президентини қабул қилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги биринчи мажлисида иштирок этиш учун 27 октябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.
Тадбирда Европа кенгаши президенти Шарль Мишель ва минтақа мамлакатларининг етакчилари иштирок этиши кўзда тутилган.
Саммит кун тартибига мувофиқ, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий шериклик ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Шу кун кечаси Европа кенгаши президенти Шарль Мишель Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
28 октябрь куни Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Мамлакатнинг Европа Иттифоқи билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлигига оид масалаларнинг кенг доираси кўриб чиқилади.
Олий мартабали меҳмон Ўзбекистонга ташрифи чоғида Самарқанд шаҳрига ташриф буюради.
Мавзуга оид
15:18 / 09.05.2025
"Остона–Туркистон–Самарқанд" йўналишида янги авиaқатновлар йўлга қўйилди
16:03 / 30.01.2025
Остона ва Тошкент ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4 млрд доллардан ошди
16:46 / 03.01.2025
Қозоғистонда юзлаб автомобиллар иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди
20:39 / 28.12.2024