Ўзбекистон | 11:21 / 27.10.2022
1375
1 дақиқада ўқилади

ЭИЗ маъмурий кенгашларини тугатиш ваколати эркин иқтисодий зона дирекциясига берилади

Ўзбекистон президенти ва ҳукумати айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Президент ва ҳукумат айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади:

  • эркин иқтисодий зоналар маъмурий кенгашларини тугатиш ҳамда улар аксарият ваколатларини эркин иқтисодий зоналар дирекцияларига бериш;
  • кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида юридик шахсларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкалари ва бино-иншоотларни хусусийлаштириш бўйича тартибни белгилаш;
  • кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ва бино иншоотларини ижара ёки мулк ҳуқуқи асосида E-auksion электрон савдо платформаси орқали реализация қилиш тартибини жорий қилиш.

Қарор ижросини назорат қилиш бош вазир инвестициялар бўйича ўринбосари – инвестициялар вазири Жамшид Хўжаев зиммасига юклатилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид