Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда чет эл фуқароларини рўйхатга олиш тартибига ўзгартириш киритилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:
Ўзбекистонда вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча рўйхатга олиш улар Ўзбекистонга кириб келганларидан кейин ҳудудий МваФРБ, жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасаларига уч иш куни давомида мурожаат қилиш орқали амалга ошириш;
Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузган, бошқа қоидабузарликларга йўл қўйган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисида жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмурияти, хусусий уй-жой эгалари томонидан уларни E-mehmon дастури ёрдамида ҳудудий ички ишлар органларига хабар берган ҳолда жойлаштириш;
жойлаштириш воситалари, даволаш муассасаларидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўлиқ ва ҳаққоний ҳисоби юритилишини таъминлаш мақсадида жойлаштириш воситалари, санаторий ва пансионатлар томонидан ўз фаолиятини белгиланган тартибда сертификат асосида ва автоматлаштирилган махсус электрон дастурига уланган ҳолда амалга ошириш.
Қарор бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов зиммасига юкланади.
Мавзуга оид
15:13 / 07.11.2024
Фуқаролар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди
12:52 / 07.11.2024
Ўқиш мақсадида чет элга кетган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
15:39 / 01.06.2024
Дориларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига ўзгартириш киритилди
16:00 / 30.05.2024