Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркий давлатлар ташкилоти қўшма инвестиция жамғармаси ташкил этилади
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар вазири Жамшид Хўжаев Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) бош котиби Бағдод Амреев билан учрашди.
Суҳбат чоғида жорий йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти биринчи саммити ва ТДТ иқтисодиёт ва савдо вазирлари 11-йиғилишини назарда тутган ҳолда йирик тадбирларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ташкилот доирасида савдо, инвестициявий ва молия соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзолаш ва уни Тошкент шаҳрида жойлаштириш жараёнини тезлаштиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.
«Туркий давлатлар савдо ҳамкорлиги илмий-тадқиқот маркази» ва «Муҳандислик ва технологиялар маркази»ни ташкил этиш ташаббусларини амалга ошириш бўйича аниқ тадбирлар белгиланди. ТДТ давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун ушбу ташаббусларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
ТДТ саммити жорий йил 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
11:33 / 19.03.2025
Германияда ўзбек болаларига тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган жамғарма ташкил этилди
12:21 / 18.03.2025
Камбағалликни қисқартириш жамғармасининг вазифалари белгиланди
15:50 / 17.03.2025
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади
15:18 / 06.03.2025