Харкивда ярим йил бункерда яшаган киши ва Украинанинг қоронғи кўчалари. Уруш суратлари
Россия «Гром» стратегик ядровий кучлари машғулотларини ўтказди, бу жорий йилдаги иккинчи шундай машғулот. Дмитрий Песков урушга сафарбар қилинганлар учун зарур анжомлар етишмаётганини тан олди, лекин «вазиятни тўғрилаш учун шошилинч чоралар кўрилаётгани»ни маълум қилди. «Тайга.инфо» нашри ёзишича, Сибир регионидан сафарбар қилинганларнинг деярли ярмининг оиласи базўр тирикчилик қилади. Россияда сафарбар қилинган шахсга нисбатан қочиш бўйича биринчи иш очилди. Полша Сенати Россия Федерацияси ҳукуматини «террорчи режим» деб эълон қилди. Аннексия қилинган «ДХР» ҳудудидаги Шахтёрск шаҳри мэри Александр Шатов Украина қуролли кучлари шаҳарни ўққа тутгани ҳақида маълум қилди. Шаҳарда нефт база, ёнилғи баклари, хусусий турар жой бинолари ва автовокзал биноси ёниб кетди.
Қуйида 26 октябр, урушнинг 245-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Харкив областининг Цупивкақишлоғида қолган ягона одам