Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХТВ: “Қисқа муддатда барча мактаблар зарур дарсликлар билан таъминланади”
27 ноябрь куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов томонидан видеоконференцалоқа орқали ҳудудий халқ таълими бўлинмалари раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда таълим сифати ва мазмуни, ўқув муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, раҳбарларнинг масъулияти, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш масалалари муҳокама этилди.
Дарсликлар муаммоси
Ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар давомида аҳоли томонидан соҳага оид қатор муаммолар кўтарилаётганлиги ва бу тегишли масъуллар томонидан қатъий назоратга олиниши лозимлиги таъкидланди.
Жумладан, республикада қайд этилган 519 та таълим сифати паст мактаблардаги мавжуд муаммоларни атрофлича ўрганиш ва ҳал этишда аниқ методологик ва амалий ишларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Вазирлик тасарруфидаги “Ўқув-таълим-таъминот” ҳамда “Транспорт ва логистика” Давлат унитар корхоналари олдига янги яратилган ўқув дарсликлари етиб бормаган мактабларни қисқа муддатда зарур дарсликлар билан таъминлаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Мактабларни жиҳозлаш
Қурилиш-таъмирлаш ишларига тўхталар экан, бугунги кунга қадар мазкур турдаги мактабларнинг 297 тасига зарур ўқув жиҳозлари тўлиқ етказиб берилгани, жорий йил октябрь ойининг сўнггига қадар ушбу ишни тўлиқ ва сифатли якунига етказиш талаби қўйилди.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик
Йиғилишда кўзда тутилган асосий масала сифатида мактабларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича масъулларнинг мавжуд ҳолат бўйича ҳисоботлари тингланди.
Таъкидланганидек, мамлакатимиздаги мавжуд 10 104 та умумтаълим мактабининг 7 111 таси кўмир ёқилғиси ёрдамида, қолганлари табиий газ, суюқ ёқилғи ҳамда электр энергияси билан иситилади. Ҳозирда кўмир ёқилғиси билан иситиладиган мактабларга тўлиқ равишда кўмир маҳсулотлари етказиб берилган.
Аммо тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда жойлардаги қатор мактабларда ўтказилган ўрганишлар давомида кўмир маҳсулотларини сақлаш, иситиш қозонларининг яроқлилик ҳолати талаб даражасида эмаслиги танқид остига олинди.
Мавзуга оид
15:16 / 12.12.2024
2025 йилда дарсликлар ижараси учун тўлов олинмайди
18:42 / 30.10.2024
Мактаб дарсликлари ижараси учун тўлов тикланиши мумкин
14:50 / 23.10.2024
Мисрда инглиз тилидаги илк Ўзбек тили грамматикаси дарслиги яратилди
11:54 / 29.09.2024