Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов Қозоғистонга ташриф буюрди
Ўзбекистон МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ишида иштирок этмоқда.
Бугун Остона шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси ўз ишини бошлади.
Тадбир делегация раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви билан бошланди. Шундан сўнг сўнг кенгайтирилган таркибда учрашув бўлиб ўтади.
Қозоғистон бош вазири Алихан Смоилов раислигидаги йиғилишда Озарбойжон ҳукумати раҳбари Али Асадов, Беларусь ҳукумати раҳбари Роман Головченко, Россия ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Тожикистон бош вазири Коҳир Расулзода, Қирғизистон президенти администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров, Арманистон бош вазири ўринбосари Мҳер Григорян ва Туркманистон вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Хўжамират Гелдимирадов иштирок этмоқда.
МДҲ ҲРК мажлисида МДҲда иқтисодий ҳамкорлик, хизматларнинг эркин савдосини ташкил этиш, фойдаланиш ва инвестиция қилиш тўғрисидаги битим, ҳамдўстлик Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказиш ва бошқа қатор масалалар муҳокама қилинмоқда.
Мавзуга оид
09:21 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин
08:02 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг магистратура дастури жорий этилади
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025