Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона 1 ноябрдан тун-у кун ишлайдиган режимда иш бошлайди
Кутубхона ҳозирча 24/7 тест режимида ишга тушади. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарининг ёзишича, Миллий кутубхона 1 ноябрдан тест режимида узлуксиз ишлайди.
“Талабларингизга кўра, Миллий Кутубхона 1 ноябрдан тест режимида 24/7 ишлашни бошлайди. Тартиблари ҳақида алоҳида матбуот анжумани ҳам режа қилинмоқда”, – деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, сал олдинроқ тармоқ фойдаланувчиларидан бири Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаевга Миллий кутубхонани 24/7 соат ишлайдиган қилиш таклифини ёзиб қолдирганди ва агентлик раҳбари тез орада кутубхона тун-у кун ишлайдиган жойга айланади деган маънода твит қўйганди.
Маълумот учун, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси душанба-жума кунлари эрталабки соат 9:00дан кечки соат 20:00гача, шанба-якшанба кунларида эса соат 9:00дан соат 17:00гача ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
20:46 / 18.04.2025
Ўзбекистонда умуммиллий бирдамлик боғлари ташкил этилади
12:19 / 12.03.2025
Ню-Жерсидаги кутубхонадан 99 йил аввал олинган китоб қайтарилди
17:09 / 25.01.2025
“Ўзбекистонда бунақаси битта”: Марҳаматдаги айлана кутубхонага саёҳат
00:09 / 01.09.2024