Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаролар махсус планшетлар орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади
“Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тажриба-синов тариқасидаги янги тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби янада такомиллаштирилади.
Фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича махсус планшет қурилмалари орқали электрон рўйхатга олиш фаолияти 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 сентябрга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тажриба-синов тариқасида ташкил этилади.
Фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича мулкдор аризасида ёки солиқ органларида ҳисобга олинган ижара шартномасида кўрсатилган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга вақтинча рўйхатга олинади.
Вақтинча рўйхатдан ўтиш учун фуқаролар келган кунидан бошлаб 15 кун муддатда ўз хоҳишига кўра, қуйидагиларга мурожаат қилиши мумкин: қулай манзилдаги профилактика инспекторларига; миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига; давлат хизматлари марказларига; Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)га.
Вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаро турган жойида вақтинча рўйхатга олинганини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:14 / 04.03.2025
Apple янги iPad планшетларини тақдим қилди
15:13 / 07.11.2024
Фуқаролар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди
15:39 / 01.06.2024
Дориларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига ўзгартириш киритилди
16:00 / 30.05.2024