Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск Twitter эгасига айланди ва дарҳол ижтимоий тармоқ бош директорлари ва топ менежерларини ҳайдади
Space X компаниясига эгалик қилувчи, жаҳоннинг энг бадавлат кишиларидан бири Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олгач, бош директор ҳамда бир нечта топ менежерларни ишдан бўшатган.
Айтилишича, Маск Twitter’ни 44 млрд АҚШ долларига харид қилган. У ишдан бўшатган топ-менежерлар қуйидагилар:
- Бош директор Параг Агравал;
- Юридик, ҳуқуқий сиёсат, ишонч ва хавфсизлик бўлими бошлиғи Виджай Гадде;
- Молиявий директор Нед Сигал;
- Бош юрисконсулт Шон Эжетт.
Ишдан бўшатишлар у қадар силлиқ ўтмаган. Bloomberg манбалари юрисконсулт Шон Эжеттни қўлтиғидан кўтариб, «Twitter офисидан чиқариб қўйишган»и ҳақида ёзган.
Маск Twitter’нинг вақтинчалик бош директори бўлишни режалаштирмоқда. Келгусида у бу лавозимни бошқа инсонга топшириши мумкин.
Бундан ташқари, Маск умрбод блокировкани бекор қилиши мумкин. Чунки бу жазо самарасиз деб ҳисоблайди. Агар тақиқ олиб ташланадиган бўлса, АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп ўзининг Twitter’даги аккаунтини тиклаши мумкин.