Ўзбекистон | 10:42 / 28.10.2022
1362
1 дақиқада ўқилади

Туркия билан чегара орқали товар ва транспорт ўтиши ахбороти бўйича ҳамкорлик қилинади

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Туркия ҳукумати ўртасида давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситалари ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома тасдиқланди. 

Мазкур баённома 2022 йил 29 март куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

Давлат божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистон мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид