Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллада ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди
Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари профилактика катта инспекторлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида ҳар 6 ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига ҳисобот тақдим этади.
“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ички ишлар органлари фаолиятини бевосита маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича, фуқаролар хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат тузилмалари ҳамкорликда ишлашини маҳаллалар кесимида ташкил этиш бўйича амалга оширадиган таркибий тузилмаси ҳисобланади.
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ўз фаолиятини қуйидаги таркибда амалга оширади:
- профилактика катта инспектори, профилактика инспектори, профилактика инспектори жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси (ҳар кунлик асосда);
- мазкур ҳудудда хизматни ўташ учун бириктирилган туман (шаҳар) ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, пробация бўлинмаси инспектори, тезкор вакил, патруль-пост хизмати ходимлари;
- жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига кўмаклашиш учун юборилган Миллий гвардия бўлинмаси ва бошқа ваколатли давлат органлари ходимлари, жамоат тузилмалари вакиллари.
Мавзуга оид
19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда
09:56 / 22.01.2025
Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизми жорий этилади
14:28 / 14.01.2025
Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилади
15:16 / 03.01.2025