Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий соҳаларида дaвлaт космик мониторинги амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий соҳаларида дaвлaт космик мониторингини aмaлгa ошириш ҳамда сунъий йўлдош аппаратлари ёрдамида космик хизматлар кўрсатиш, ерни масофадан зондлаш маълумотларини олишни режалаштириш, олиш, қайта ишлаш, сақлаш, тарқатиш ҳамда космик мониторингни ўтказиш тартибини белгиловчи низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Президент қарори билан 2022 йил 1 октябрдан бошлаб ижтимоий-иқтисодий соҳаларда босқичма-босқич мажбурий тартибда сунъий йўлдош аппаратлари орқали давлат космик мониторингини амалга ошириш тизими йўлга қўйилади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги: давлат космик мониторингини амалга ошириш; сунъий йўлдош аппаратлари ёрдамида космик хизматлар кўрсатиш, ерни масофадан зондлаш маълумотларини олишни режалаштириш, олиш, қайта ишлаш, сақлаш, тарқатиш ҳамда космик мониторингни ўтказиш бўйича махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги – давлат космик мониторингини амалга ошириш учун махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Махсус ваколатли давлат органи ўз тизим ташкилотларини жалб қилган ҳолда давлат космик мониторингини амалга ошириши мумкин.
Давлат космик мониторингини амалга ошириш асосий мақсади мамлакат барча ижтимоий-иқтисодий соҳаларида, ер муносабатлари, геология, экология, қишлоқ, ўрмон, сув, транспорт ва йўл хўжалиги, фавқулодда вазиятлар соҳаларида инг ваколатли органлар ва ташкилотларга юклатилган вазифаларни ҳал этиш самарадорлигини ошириш, соҳа шаффофлик даражасини ошириш ҳамда қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш ҳисобланади.
Махсус ваколатли давлат органи давлат космик мониторингини сунъий йўлдош аппаратлари ёрдамида ерни масофадан зондлаш маълумотлари ва бошқа қўшимча маълумотлар ҳамда давлат космик мониторинги ўтказиладиган соҳа ваколатли органи ва ушбу соҳада фаолият юритувчи ташкилотлардан олинадиган зарур маълумотлар асосида амалга оширади.
Давлат космик мониторинги Ўзбекистон президенти, Ўзбекистон президенти администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ташаббуси орқали мамлакат манфаатлари йўлида амалга оширилади.
Давлат космик мониторинги амалга оширилаётган соҳада ваколатли органлар ва ташкилотлар махсус ваколатли давлат органи ва унинг тизим ташкилотларига давлат космик мониторингини амалга ошириш учун барча зарур бўлган маълумотларни сўровга асосан сифатли ва беғараз асосда тақдим этиб боради.
Давлат космик мониторингини амалга ошириш ва аниқланган маълумотларни акс эттириш учун соҳавий тегишлилигига кўра махсус тизим ахборот ва киберхавфсизлик талабларини инобатга олган ҳолда яратилади ва соҳадаги ваколатли органлар учун мазкур тизимдан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади
Қуйидагилар давлат космик мониторинги мақсад ва вазифалари ҳисобланади:
- давлат космик мониторинги объектларида юз бераётган ўзгаришларни оператив тарзда кузатиш тизимини ташкил этиш ва амалга ошириш, уларни баҳолаш, салбий жараёнларни прогнозлаш ҳамда улар олдини олиш ва бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
- ижтимоий-иқтисодий соҳаларда шаффофликни ва рақамлаштириш даражасини ошириш ҳамда яширин иқтисодиёт омилларини минимал даражага етказиш;
- соҳаларда қонунбузилиш ҳолатларини, ер фонди ҳолати ўзгаришларини, минимал инсон омили, моддий ресурс ва вақт оралиғида аниқлаш;
- жамланган долзарб маълумотлар асосида инқирозли вазиятларда бошқарув қарорларини қабул қилиш;
- ҳудудлардаги табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш устидан доимий мониторинг олиб бориш;
- муайян муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклиф ва тавсияларни шакллантириш учун кенг кўламли мавзули картографик материалларни, статистик маълумотларни тайёрлаш;
- давлат бошқаруви самарадорлиги ва сифатини ошириш;
- соҳаларда ваколатли орган ва ташкилотларга юклатилган вазифаларни ҳал этиш самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;
- ижобий ва салбий жараёнлар ривожланиш динамикасини кузатиш ва ҳаққоний маълумотларга эга бўлиш.
Мавзуга оид
22:56 / 23.05.2025
Хитойлик тайконавтлар очиқ космосда 8 соатлик миссияни амалга оширди
01:39 / 17.05.2025
Virgin Galactic космосга парвозлар нархини оширади
17:37 / 22.04.2025
Европа орбитада космик озиқ-овқат ишлаб чиқариш бўйича тажриба бошлади
20:20 / 30.03.2025