Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон элчихонаси чегарада янги назорат ўтказиш пунктлари очилиши ҳақидаги хабарга аниқлик киритди
Аввалроқ Душанбе ва Тошкент халқаро аҳамиятга молик янги назорат-ўтказиш пунктларини ташкил этиш тўғрисида келишиб олгани ҳақида хабар қилинган эди.
Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарига кўра, учрашувда янги назорат ўтказиш пунктларини очиш тўғрисида сўз кетмаган. Тошкентда Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ва Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Мухторов «Фотиҳобод» – «Бекобод» чегарадан ўтиш жойида юк автомобилларини қабул қилиш салоҳиятини кенгайтириш йўналиши муайян чораларини муҳокама қилишган.
Қайд этилишича, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси чегарасида 17 та автомобил ва темирйўл ўтиш жойлари бор. Улардан 9 та назорат ўтказиш пункти халқаро аҳамиятга эга.
Томонлар шунингдек, халқаро аҳамиятга эга бўлмаган чегарадан ўтиш жойларининг техник таъминоти масалалари, жумладан, айни пайтда фаолият кўрсатаётган «Зафаробод» — «Ховособод» назорат ўтказиш пунктининг таъминотини яхшилаб, халқаро даражага кўтаришни муҳокама қилишган.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025