Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода қурилиши тугалланмаган бино қулади
Қурувчилардан бири жароҳатланган.
Бухоро шаҳрида қурилиши тугалланмаган бино конструкцияси бузилиши оқибатида қурувчилардан бири жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 31 октябрь куни соат 16:03 ларда фуқаро Ш.С.дан олинган маълумотга кўра, Бухоро шаҳар «Дўстлик» МФЙ Т.Фароғий кўчасида жойлашган қурилиши уч қаватли бинонинг том қисмида қурилиш материалларининг вазндан ортиқ юкланиши натижасида бинонинг юк конструкциялари (регил плиталари) қулаган.
Оқибатда мазкур қурилиши тугалланмаган бинода қурувчи бўлиб ишлаётган К.Р. (1973 йилда туғилган) бино қулаши оқибатида тан жароҳати олган. У вилоят ФВБ Ёнғин-қутқарув отряди томонидан қутқарилган ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида ётқизилган.
Ҳозирда Бухоро вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ходимлари томонидан бинонинг қулаб тушиши билан боғлиқ ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:12 / 27.05.2025
Қамчиқда юк машинаси ва Gentra хандаққа тушиб кетди
21:32 / 19.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025