Жаҳон | 15:20 / 01.11.2022
23497
5 дақиқада ўқилади

Киевнинг зулматли кўчалари, Бахмутдаги украин жангчилари. Уруш суратлари

31 октябр тонгида ва тунда Украина ҳудудлари ёппасига ўққа тутилди. Украина ҳукумати маълумотига кўра, жами 10 областда 18 та муҳим инфратузилмалар объектлари шикастланган. Украинанинг етти областида юзлаб аҳоли яшаш манзилларида ток ўчган. Киевда истеъмолчиларнинг 80 фоизи ичимлик суви таъминотисиз қолган. Владимир Путин бу ҳужумлар 29 октябр куни Севастополга дронлар ҳужуми уюштирилганига жавоб бўлганини айтди. Шунингдек Путин Россияда сафарбарлик якунланганини эълон қилди — ва бу бўйича алоҳида фармон чиқариш борасида «ҳуқуқшунослар билан маслаҳатлашиши»ни ваъда қилди. Бундан ташқари, РФ бош штаби 2022 йил кузида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган россияликлар фронтга юборилмаслигини ваъда қилди. Россия мудофаа вазирлиги Қора денгизда «буғдой коридори» бўйлаб кемалар ҳаракати тўхтатилганини эълон қилди. Аннексия қилинган Херсон областида тинч аҳоли «эвакуация»си давом эттирилмоқда: Днепр соҳилидан 15 километргача ҳудудда яшовчи одамлар ҳам олиб кетилмоқда.

Қуйида 31 октябр, урушнинг 250-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Киевнинг навбатдаги бор ўққа тутилиши

Киев устида ракета зарбасидан кейин кўтарилган тутун. 31 октябр Россия қўшини Киев областидаги муҳим инфратузилма объектларини ўққа тутди, натижада пойтахтнинг бир қисми токсиз қолди, айрим районлар ичимлик суви таъминотидан узилди
Vladyslav Sodel / Reuters / Scanpix / LETA
Киевликлар яна ҳаво тревогалари чоғида метрога тушиб яширинмоқда
Andrii Nesterenko / EPA / Scanpix / LETA
Водокачкадан (сув чиқарувчи насос ўрнатилган жой) сув олаётган киевликлар
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Ойнадаги аёл. Киев мэри Виталий Кличкога кўра, зарбалар вақтида 350 минг квартирани электр билан таъминлаган объектга зарар етган
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Электр таъминотидан узилган Киев
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA

Украинанинг Беларус билан чегарасидаги патрул 

Украина давлат чегара хизмати аскарлари Украинанинг Россия ва Беларус билан чегарасига яқин жойлашган база атрофидаги ўрмонда навбатчилик қилмоқда. Украина қуролли кучлари Бош штаби Россия Беларус ҳудудига алоҳида бўлинмаларни юборишда давом этаётганини хабар қилган. «Беларус Республикаси ҳудудидан ракета зарбалари ва дронлар ҳужуми уюштирилиши хавфи сақланиб қолмоқда», — дейилади ҳисоботда. Фото: Ed Ram / Getty Images
Украина давлат чегара хизмати аскарлари чегара яқинида дрон ҳаракатланаётгани ҳақида хабар келиб тушгач йирик калибрли пулемёт билан йўлга тушди. Фото: Ed Ram / Getty Images
Хандақдаги украин чегарачиси
Ed Ram / Getty Images
Украина давлат чегара хизмати аскари танкка қарши NLAW ракета тизимини текшириб кўрмоқда
Ed Ram / Getty Images
Чегара ҳудудида мина хавфи борлиги ҳақидаги огоҳлантирувчи белги
Ed Ram / Getty Images

Миколайив области зарбалар остида

Миколайивлик киши ойналари фанер билан қопланган супермаркетдан чиқиб келмоқда. Шаҳар мунтазам равишда Россия томонидан зарбаларга учрамоқда. Охирги ҳужум 1 ноябрга ўтар кечаси юз берди, бир аёл ҳалок бўлди. Шунингдек, бир қанча бинолар тўлиқ ёки қисман вайрон бўлган.
Carl Court / Getty Images
Окоп тепасига ўрнатилган ҳарбий формадаги чалғитувчи манекен
Carl Court / Getty Images
Миколайивлик аёл кўча итлари билан
Carl Court / Getty Images
Миколайивдаги ёдгорликни ўраб қўйиш учун қопларга қум тўлдираётган ишчилар. Украинадаги бу ёдгорлик 2013 йил декабр — 2014 йил феврал ойларида Евромайдан пайтида ўлдирилганлар хотирасига аталган.
Hannibal Hanschke / EPA / Scanpix / LETA

Бахмутдаги фронт чизиғида украин ҳарбийлари

Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид