Ўзбекистон | 14:17 / 01.11.2022
8280
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистондаги намойишларда қатнашганликда гумон қилинган яна 35 киши уйига қайтди

Комиссия ташаббуси билан яқинлари бағрига қайтарилган айбланувчилар сони 107 нафарга етган.

Фото: Жўқорғи Кенгес ахборот хизмати

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Феруза Эшматова раҳбарлигидаги Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, Бош прокуратура томонидан 2022 йилнинг 1 ноябрь куни яна 35 нафар айбланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилган.

Фото: Жўқорғи Кенгес ахборот хизмати

Маълум қилинишича, комиссия томонидан намойишларда иштирок этганликда гумон қилиниб, олиб кетилган шахсларнинг оила аъзолари мурожаатларини ўрганиш давомида ушбу фуқароларнинг содир этган жиноятидан пушаймонлиги ва ижтимоий шароити инобатга олинган.

Фото: Жўқорғи Кенгес ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 30 август куни 34 нафар, 13-14 октябрь кунлари 38 нафар айбланувчи оиласи бағрига қайтарилган эди.

Ҳозирга қадар комиссия ташаббуси билан яқинлари бағрига қайтарилган айбланувчилар сони 107 нафарга етган.

Мавзуга оид