Жамият | 12:53 / 01.11.2022
14465
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда шифокор дўппосланди

Ижтимоий тармоқларда Ангор туман тиббиёт бирлашмасида 3 нафар фуқаро травматолог шифокор Ж.Э.ни калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ҳодисани тасдиқлади.

Фото: Shutterstock

Маълум қилинишича, жорий йил 27 октябр куни соат 15:20 ларда Ангор тумани тиббиёт бирлашмасининг травматология бўлими шифокори Ж.Э. ва 3 нафар фуқаро ўртасида жанжал келиб чиққан.

Шу ерда бўлган тиббиёт ходимлари уларни ажратишган. Республика суд тиббий экспертизасининг берган хулосасига кўра, жанжал пайтида фуқаролар шифокор Ж.Э.га енгил тан жароҳати етказган.

Қайд этилишича, ҳолат бўйича Ангор тумани ИИБ томонидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Денов туманида ҳамшира, 2022 йил 12 октябрда Тошкент шаҳри Яккасарой туманида «Тез ёрдам» шифокори, 16 октябр куни Миробод туманида «Тез ёрдам» шифокори ва ҳайдовчиси дўппосланганди.

2022 йил 19 октябр куни Қашқадарё беморнинг ўғли шифокорни дўппослаган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.

Мавзуга оид