Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Ўзбекистон чегара божхона постига назорат техник воситаларини топширди
Германия халқаро агентлигининг (GIZ) «Марказий Осиёда савдо тартиботларини соддалаштириш» минтақавий лойиҳаси доирасида Давлат божхона қўмитаси «Яллама» чегара божхона постига қиймати салкам 100 минг АҚШ долларига тенг назорат техник воситаларини топширди.
Давлат божхона қўмитасида ташкил қилинган топшириш-қабул қилиш тадбирида GIZ директори Иоахим Фриц ҳамда лойиҳа раҳбари Фелицитас Зик иштирок этди.
Қўмита раиси ўринбосари Отабек Чориев сўнгги йилларда GIZ билан ҳамкорлик фаол босқичга кўтарилганини таъкидлади.
Тақдим этилган янги техник воситалар кўмагида божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш, замонавий рациялар орқали ўрнатиладиган тезкор алоқа канали эса ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига кўрсатиладиган хизматлар тезкорлигини ошириш имкониятини беради.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025