Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:42 / 02.11.2022
22945
1 дақиқада ўқилади
Сардор Умрзоқовга янги ўринбосар тайинланди
Фото: ЎзА
Ўзбекистон Президенти администрациясида 1 ноябр куни янги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев фармони билан Президент протоколи раҳбари лавозимини эгаллаб келган Улуғбек Учқунович Қурбонов Президент администрацияси раҳбари ўринбосари — Президент протоколи раҳбари лавозимига тайинланди.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойишига асосан Президент администрацияси ижро этувчи аппаратида тайинловлар амалга оширилган эди. Унга кўра,
- Рустам Тўйчиевич Комилов — Президент администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шуъба мудири;
- Ҳикматилла Шуҳратилла ўғли Убайдуллаев Президент администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шуъба етакчи кунсултанти;
- Ўлуғбек Рауф ўғли Норматов Президент администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шуъбаси етакчи консултанти;
- Шоҳрух Анварович Хўжаев Президент администрацияси коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шуъба етакчи кунсултанти лавозимига тайинланган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди
17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди
11:53 / 06.05.2025