Ўзбекистон | 00:17 / 02.11.2022
49107
1 дақиқада ўқилади

Хоразм вилояти прокурори Бош прокуратурага ишга ўтмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ўзгарди.

Фото: Хоразм вилояти прокуратураси

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланяпти. Бу хабарни Kun.uz’нинг бир-биридан мустақил икки манбаси тасдиқланди.

2020 йил февралидан буён Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий прокурори лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Шаропович Узоқов нима сабаб билан ишдан олингани ёки қайси лавозимга ўтгани номаълум.

Шуҳрат Узоқов

Янги тайинлов ҳақида 2 ноябр куни расман эълон қилинади.

Хоразм вилояти прокурори лавозимига эса ҳозирда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаётган Умирбек Мадраимов тайинланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Б.Қудратхўжаев муқаддам Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаган, 2020 йил 12 октябрида Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид