Ўзбекистон | 11:21 / 03.11.2022
6906
1 дақиқада ўқилади

Эндиликда ишдан бўшатиш нафақаси миқдори иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади 

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига кўра, ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.

Фото: Kun.uz

“Ҳуқуқий ахборот” каналининг ёзишича, у:

  • 3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақи 50 фоизидан;
  • 3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақи 75 фоизидан;
  • 5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақи 100 фоизидан;
  • 10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақи 150 фоизидан;
  • 15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақи 200 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

Амалдаги Меҳнат кодексида ишдан бўшатиш нафақаси миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид