Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи кенгайтирилган шериклик битими бўйича ишни фаоллаштиради
Ўзбекистон инвестициялар вазири биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Шарлотта Адриан билан учрашди.
Учрашувда томонлар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” ўзаро боғлиқлик конференциясига тайёргарлик ҳамда «GSP+» тизими доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш жараёнини тезлаштириш юзасидан фикр алмашди.
Европа кенгаши президенти Шарль Мишелнинг Ўзбекистонга ташрифи юқори савияда ташкил этилгани ва олий даражадаги музокараларда эришилган кенг кўламли келишувлар қайд этилди.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди. Жорий йил январ-сентябрда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси ўтган йил шу даврига нисбатан қарийб 15 фоизга ўсиб, 3,1 миллиард долларга етди, бунга Ўзбекистоннинг «GSP+» бенефициар мақомини олиши туфайли эришилди.
Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тайёрлаш борасидаги қўшма ишлар ўрганилди. Имзоланишни имкон қадар тезроқ амалга ошириш учун битим матни юзасидан билдирилган ўзаро таклифларни кўриб чиқиш жараёнини фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
16:42 / 24.05.2025