Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Судда ер билан боғлиқ ишни кўришда прокурор мажбурий равишда иштирок этиши белгилаб қўйилади
“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Қонун ҳужжатларига судлар томонидан ер билан боғлиқ ишларни кўриш жараёнида прокурор мажбурий равишда иштирок этишини белгиловчи ўзгартиришларни киритиш белгиланган.
Фуқаролик процессуал кодекс, Иқтисодий процессуал кодекс ҳамда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга судлар томонидан ер билан боғлиқ ишларни (аниқ тоифаларини кўрсатган ҳолда) кўришда прокурор мажбурий иштирок этишини белгиловчи ўзгартиришларни киритиш таклиф этилмоқда.
Бунда, ер билан боғлиқ ишлар мазмуни кенг маънода тушунилиши, ушбу жумла ҳуқуқий таърифи қонунчиликда назарда тутилмагани сабабли, амалиётда келиб чиқиши мумкин бўлган тушунмовчиликлар олдини олиш мақсадида юқорида келтирилган топшириқ мазмунидан келиб чиқиб, прокурор иштирок этиши мажбурий бўлган ер билан боғлиқ ишлар аниқ тоифаларини кўрсатиш таклиф қилинмоқда.
Мавзуга оид
20:12 / 26.05.2025
Самарқанд шаҳрининг собиқ прокурори Навоий шаҳрига прокурор бўлди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
13:48 / 18.04.2025
Ҳудудларда ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
16:12 / 31.03.2025