Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда иссиқлик тармоғи ходими мавжуд бўлмаган қарздорликни 1000 долларга йўқотиб бермоқчи бўлди
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида иссиқлик тармоғи ходими хонадон эгасига қарздорлик ўйлаб топиб, уни йўқотиш учун пул ундирмоқчи бўлди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ИИББ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Veolia Energy Таshkent’нинг Юнусобод тумани бўлими иқтисодчиси Ж.О. фуқаро К.нинг Юнусобод тумани, «Буюк турон» МФЙ ҳудудидаги яшаш хонадонининг иссиқлик манбаидан аслида мавжуд бўлмаган 24 миллион сўм қарздорлигини гўёки корхонанинг юқори турувчи мансабдорлари орқали йўқотиб бермоқчи бўлган.
Бунинг эвазига ўз хизмат хонасида 1 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 25, 192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
08:35 / 20.05.2025