Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Жанубий Корея: КХДР ядро қуролидан фойдаланса, бу у ердаги режим интиҳосига айланади
АҚШ ва Жанубий Корея мудофаа вазирлари бу йил рекорд миқдордаги баллистик ракета учираётган Шимолий Корея таҳдидлари фонида «Сергак пўртана» машқларини давом эттиради.
АҚШ ва Жанубий Корея мудофаа вазирлари, агар КХДР ядро қуролидан фойдаланса, Ким Чен Ин ҳокимиятдан айрилишини айтди. Бу ҳақда 4 ноябрь, жума куни «Америка Овози» хабар бермоқда.
«Вазир Ллойд Остин ва мен КХДРнинг ҳар қандай ядровий ҳужуми, жумладан, тактик ядро қуролидан фойдаланиши қабул қилиниши мумкин эмаслигини ҳамда Ким Чен Ин режимини альянснинг кескин ва қатъий жавоби шаклида тугатишини яна бир бор тасдиқладик», деди Пентагондаги матбуот анжуманида Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги раҳбари Ли Жонг Соп.
Шунингдек, мамлакатлар КХДР томонидан юзага келиши мумкин бўлган таҳдидга тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилаётган «Сергак пўртана» қўшма ҳарбий машғулотларини давом эттиришга қарор қилди. Бир неча минг америкалик ва жанубий кореялик аскар иштирокидаги манёврлар 4 ноябрь куни якунланиши керак эди, улар қанча муддатга узайтирилгани айтилмаган.
Ноябрь ойида Шимолий Корея Япон денгизи томон 20 тадан ортиқ баллистик ракета учирди. Улардан бири Жанубий Кореянинг ҳудудий сувлари яқинидаги қирғоққа қулаган. Сеул Ким Чен Ин ҳукуматининг ҳаракатларини «ҳудудий босқинчилик» деб атади. Октябрь ойи ўрталарида Шимолий Корея Жанубий Корея билан чегара яқинида ракеталар учирди. Бунга жавобан Сеул Шимолий Кореяга қарши санкциялар киритди ва АҚШ билан қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади.
Мавзуга оид
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
17:46 / 09.05.2025