Ўзбекистон | 19:43 / 04.11.2022
14009
1 дақиқада ўқилади

Кучли ёмғирлар туфайли Қашқадарё ва Самарқанд вилоятида селлар оқди

Қашқадарёнинг бир қанча ҳудудларида қишлоқларда сел оққан. Самарқанд вилоятида М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Булунғур туманидан ўтган қисмини сув босган.

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда кучли ёмғирлар туфайли Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларининг бир қанча ҳудудларида сел оққани тасвирланган видеолар тарқалди.

Жумладан, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида жойлашган Жамбил қишлоғидан кўчаларни тўлдириб сел оққан. Бундан ташқари, М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Булунғур туманидан ўтган қисмини сув босган.

2022 йил 19 октябр куни ҳам М-39 халқаро автомобил йўлининг Булунғур туманидан ўтган қисмини сел босганди. Ўшанда Ўзгидромет 18 ва 19 октябр кунлари оралиғида Самарқанд вилоятида сутка давомида 36 миллиметргача ёмғир ёғиб ўтганини маълум қилганди.

Бундан бир неча кун аввал кучли ёғган ёмғирлар туфайли Қашқадарё вилоятининг тоғли туманларида, дарё ва сойларда сел оққанди.

Маълумот учун, Ўзгидромет жорий йилнинг 6-8 ноябр кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфини эълон қилганди.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид