Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лайк йиғиш мақсадида тарқатилган видео жиноят иши қўзғатилиши учун асос бўлди
Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида уч йигит аввал жанжаллашиб қолган танишининг уйига келган. Уларнинг икки нафари таниш йигитни дўппослаган, учинчиси эса ҳодисани видеога туширган. Лайк йиғиш мақсадида интернетда тарқатилган мазкур видео ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилишига олиб келди.
Тошкент шаҳар ИИББ Теlegram-каналларида тарқалган, икки кишининг бегона уйга бостириб кириб, уй ичидаги йигитни дўппослаётгани акс этган видеога муносабат билдирди.
Қайд этилишича, воқеа 2 ноябрь куни соат тахминан 21:00 ларда юз берган. 1999, 2000 ва 2005 йилда туғилган уч йигит ўзлари бостириб кирган уйда яшовчи 19 яшар Даниэл билан олдиндан таниш бўлишган. Улар ўзаро жанжаллашиб қолишгани сабабли учовлон Даниэлнинг уйига бостириб кириб, уни уриб жароҳатлашган.
Тошкент шаҳар ИИББ баёнотида йигитлардан бири мазкур жараённи видеога олган, сўнгра “лайк йиғиш мақсадида” ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборгани таъкидланади.
Интернетга чиқиб кетган видео муҳокамаларга сабаб бўлгани ортидан ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) ва 142-моддаси (Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар қамоққа олинган, айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ ИИВ Қорақалпоғистонда бир гуруҳ қизлар ўзлари тенги қизни дўппослаб, самосуд қилишганига изоҳ берганди.
Мавзуга оид
12:22 / 24.01.2025
Тошкентдаги мактаб ўқувчиларининг 2 нафарида сил аниқланди
13:35 / 25.09.2024
Шайхонтоҳур туманига янги ҳоким тайинланди
18:35 / 22.09.2024
Тошкентда аёл ёш боласини аёвсиз ургани видеоси тарқалди
11:14 / 12.08.2024