Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида авиақатновлар сони кўпайтирилиши мумкин
Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Saudi International Travel Co. сайёҳлик компанияси бош директори Абдулазиз Сулаймон билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, зиёрат туризм йўналишини кенг тарғиб қилиш ҳамда мамлакатга саудиялик сайёҳлар сонини кўпайтириш борасидаги масалаларни муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Абдулазиз Сулаймон Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар сонини янада кўпайтириш муҳимлигини таъкидлади. Ар-Риёд - Тошкент, Жидда - Самарқанд, Мадина - Наманган йўналишлари бўйича янги қатновларни жорий этиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди. Мазкур йўналишлар сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва ўзаро савдо ҳажмини оширишга хизмат қилишини билдирди.
Saudi International Travel Co. раҳбари сўнгги йилларда саудиялик сайёҳлар Ўзбекистонга сафар қилишга қизиқиши тобора ортаётганини билдириб, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга доир қатор таклифларни илгари сурди.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025