Ўзбекистон | 09:49 / 04.11.2022
5178
1 дақиқада ўқилади

Қайси шаҳарда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш энг кўп амалга оширилиши маълум бўлди 

Қайси ҳудудда автомобиль ва мотоциклларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш энг кўп амалга оширилиши тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

2022 йилнинг январь-сентябр ойлари давомида шаҳар ва туманлар ўртасида Андижон шаҳрида автомобиль ва мотоциклларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш бўйича юқори кўрсаткич қайд этилди. Бу ерда жорий йилнинг ўрганилаётган давридаги ҳажм 137 618,1 млн сўмга етди.

Автомобиллар ва мототциклларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш бўйича кўрсатилган хизматларнинг энг юқори ҳажми кузатилган шаҳар ва туманлар ўнталиги:

  • Андижон шаҳри – 137 618,1 млн сўм;
  • Зангиота тумани – 92 028,4 млн сўм;
  • Самарқанд шаҳри – 83 404,0 млн сўм;
  • Урганч шаҳри – 65 331,1 млн сўм;
  • Бухоро шаҳри – 54 950,4 млн сўм;
  • Юнусобод тумани – 53761,5 млн сўм;
  • Чилонзор тумани – 52 029,9 млн сўм;
  • Миробод тумани – 51 641,5 млн сўм;
  • Яшнобод тумани – 49 936,6 млн сўм;
  • Сергели тумани – 47 747,7 млн сўм.

Мавзуга оид