Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“2-3 кунда 30-35 килодан малина териб оляпмиз” — Асакадаги янгича иссиқхона
Асака туманида жойлашган адирликда янгича усулда иссиқхона қуриляпти. Ҳаво ўтказмайдиган материал эмас, тўрдан қопланган иссиқхонада баҳордан кузгача “Net House” усулида маҳсулот етиштириш мумкин. Малина, помидор ва бодрингни синов тариқасида эккан ташаббускорлар ҳозир илк ҳосилни ола бошлашган.
Лойиҳанинг умумий майдони 111 гектарни ташкил этади. Иссиқхона дастгоҳлари Жанубий Корея ва Хитойдан олиб келинган. Етиштириладиган маҳсулотлар маҳаллий бозорларга етказиб бериляпти.

“Бу “Net House” усулидаги иссиқхоналаримиздаги маҳсулотлар табиий бўлади. Иссиқлик энергияси сарф этилмайди. Тўрдан қопланган иссиқхонага ҳашаротлар кира олмайди, тўр ўсимликларни қуёш нуридан ҳам ҳимоя қилади.
Иссиқхонада етиштираётган малиналаримиз адирлик жой учун янгилик. Бу йил синов тариқасида экканмиз. 2-3 кунда 30-35 килодан малина териб оляпмиз”, – дейди корхона иш юритувчиси Ваҳобжон Абдуллаев.

Ҳозирда корхонада 100 дан ортиқ мавсумий ишчи фаолият олиб бормоқда.
Иссиқхонада етиштирилаётган помидорларнинг серҳосиллиги ҳам кўриниб турибди. Бир туп кўчат ўртача 7-8 кило хосил беради. Бир гектар ердан 120 тоннадан кўп ҳосил етиштирилмоқда.

Бу йил лойиҳа синовдан яхши ўтса, келгуси йилдан тўлиқ қувватда иш бошлаш кўзда тутилган. Маҳсулотлар кейинчалик Европага экспорт қилиниши режалаштирилмоқда.
Абдували Қурбонов,
Kun.uz мухбири
Мавзуга оид
07:45 / 21.04.2025
Хитой билан ҳамкорликда иссиқхоналар учун «ақлли» плёнка ишлаб чиқарилади
16:06 / 13.03.2025
«Олтиариқдаги иссиқ боғ» — иссиқхонада ўрик етиштираётган эскиараблик боғбон ҳикояси
10:45 / 21.02.2025
Тошкент вилоятида газдан ўғринча фойдаланган иссиқхоналар аниқланди
08:23 / 13.02.2025