Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Жанубий Корея билан сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради
Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири биринчи ўринбосари Олег Пекос бошчилигидаги делегация хизмат сафари билан Кореяда бўлиб турибди.
Сеулда бўлиб ўтган мулоқотларда “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея маркази” қўшма лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма лойиҳаси таркибий қисмларидан бири бўлиб, мақсади Ўзбекистон халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш, ахборот-коммуникация технологияларини рақамлаштириш соҳасида ўзаро ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқишдан иборат. Сунъий интеллектни ривожлантириш, электрон ҳукумат архитектураси ва тузилмасини оптималлаштириш ва рақамли кўникмаларни ошириш назарда тутилган.
Корея Республикаси Давлат бошқаруви ва хавфсизлик вазирлиги Рақамли ҳукумат бюроси бош директори Со Борам билан музокаралар ўтказилди.
Музокараларда томонлар ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, электрон ҳукуматни ривожлантириш, иқтисодиёт барча тармоқларини рақамлаштириш, сунъий интеллект бўйича Корея илғор тажрибасини ўрганиш, таълим, икки давлат технопарклари ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Мавзуга оид
09:33 / 04.04.2025
Жанубий Корея президенти лавозимидан расман четлатилди
10:29 / 24.03.2025
Жанубий Кореяда президент вазифасини бажарувчига нисбатан импичмент бекор қилинди
10:55 / 19.03.2025
Кореянинг Улсан шаҳар мэрияси орқали Ўзбекистон фуқароларига соддалаштирилган тартибда меҳнат визаларини бериш механизмлари жорий этилади
15:44 / 05.02.2025